
Аҳмедов Соҳибжон Сойибжон ўғли – 1981 йил Фарғона вилояти Бағдод тумани Амиробод қишлоғида ишчи оиласида таваллуд топган.
У тумандаги 10-ўрта мактабни тамомлаб (1996 й.), собиқ Намуна ширкат хўжалигида ишлаган. Шу вақт оралиғида Бувайда тумани Салмони Форсий масжиди имом-хатиби Холиқов Раҳимжон қоридан Қуръони каримдан таҳсил олиб, 19 ёшида (2000 йили) Каломи шарифни тўлиқ ёд олган.
Шунингдек, (2002-2006 й.) Қашқадарё вилояти “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олган, (2007-2010 й.) Бағдод туманидаги “Орифхўжа эшон” масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган. 2010 йилдан буён эса Бағдод тумани “Зайд ибн Собит” масжиди ва туман бош имом-хатиби вазифасида фаолият олиб бормоқда.
Аҳмедов Соҳибжон – 2011 йилда Мустақилликнинг 20 йиллик байрами арафасида “Халқимизнинг маънавий юксалишига қўшаётган баракали ҳиссаси” учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мақтов ёрлиғи билан тақдирланган.
2012 йили ўтказилган “Йил имоми – 2012” вилоят босқичи ғолиби, шу йили Республика босқичида 3-ўрин совриндори бўлган. Шу билан бирга, ёшлар ўртасида миллий ва диний қадриятларни сақлаш, муқаддас Ислом дини таълимотлари асосида жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида қилган хизматлари учун 2012 йилда туман ҳокимлиги ҳамда 2013 йили эса вилоят ҳокимлигининг “фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирланган.
Оилали, икки фарзанд – бир ўғил ва бир қизнинг отаси.
“Зайд ибн Собит” масжиди 1991-1993 йилларда ҳашар йўли билан бунёд этилган. Маҳалла ва жамоа аҳлининг маслаҳати ила масжидга буюк саҳобалардан бўлган Зайд ибн Собит номи берилган.
Масжиднинг умумий сиғими 900 нафар намозхонга мўжалланган бўлиб, ҳозирда масжидга ташриф қилувчи намозхонлар учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ободончилик ишлари олиб борилмоқда.